«Пахтакор» дарвозабони Элдор Суюнов тошкентликлар сафидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
«Клуб ва дарвозабон ўртасидаги янги келишувга эришилди. Унга кўра, Суюнов 2024 йил охиригача «Пахтакор» сафида қоладиган бўлди», - дейилади жамоа расмий сайтида.
Элдор Суюнов ҳозирга қадар расмий ўйинларда «шерлар» учун 104 учрашувда майдонга тушган. У клуб сафида тўрт карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, икки мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида зафар қучган.