Владимир Стогниенко «Спорт» телеканалида ЖЧ-2022 ўйинларини шарҳлайди
Шанба, 03 Декабр
2832

Россиялик таниқли шарҳловчи Владимир Стогниенко «Спорт» телеканалида ЖЧ-2022 ўйинларини шарҳлайди.

«Спорт» телеканали хабарига кўра, россиялик таниқли шарҳловчи 1/8 финал ўйинларидан бошлаб ўйинларни рус тилида шарҳлаб боради.

«Телеканалларимиз футбол баҳсларини ўзбек ва рус тилларида намойиш этмоқда. Рус тилида ўйинларни томоша қилувчилар учун яна бир хушхабар. Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан бошлаб россиялик таниқли шарҳловчи Владимир Стогниенко МТРК телеканалларида футбол шарҳлайди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Стогниенко Россиянинг «Матч» телеканалида фаолият юритмаётгани боис, Қатардаги мусобақани шарҳламаётган эди. Энди у турнир якунига қадар «Спорт» ТВдаги рус тили шарҳида ўйинларни шарҳлаб боради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар