Ампутантлар миллий жамоаси аъзолари Cobalt автомобиллари билан тақдирланди
Шанба, 03 Декабр
2469
Фото: Kun.uz

Бугун, 3 декабр куни футбол бўйича ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари қўшимча рағбатлантирилди. Жамоа вакилларига Cobalt автомобиллари берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ампутантлар миллий жамоаси 30 сентябрдан 9 октябргача Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган эди.

Аввалроқ SUBYEKTIV лойиҳасида футболчилар уларга бу ютуқлари учун 10 млн сўмдан пул мукофоти берилганини айтиб, бундан норозиликларини билдиришган эди. Чунки футболчиларнинг аксарияти оила тебратиш учун турли касблар билан шуғулланишади, машғулотлар ўтказишга вилоятлардан Тошкентга қатнашади.

Кўрсатув эълон қилингач, спорт вазири Адҳам Икромов кўрсатув муаллифлари ва ОАВ иштирокида жамоа аъзолари билан учрашиб, уларни қўшимча рағбатлантиришга ваъда берганди.

Ўхшаш янгиликлар