Сульшер «МЮ»дан кетиши ҳақида: «Чемпионлик учун курашишни истагандим, аммо натижа бўлмагач, четга ўтишимга тўғри келганди»
Пайшанба, 01 Декабр
3311
Фото: Getty images

Оле-Гуннар Сульшер узоқ танаффусдан кейин «Манчестер Юнайтед»дан кетиши ҳақида гапирди.

«Бу клуб мен учун қанчалик муҳимлигини барча яхши билади. Ўтган мавсум биз навбатдаги қадамни ташлаб, чемпионлик учун кураш олиб боришимизни, совринлар ютишимиз истагандим. Клуб раҳбарияти ҳам айнан шуни истамоқда.  

Журналистлар билан учрашишни истамаганим сабаби, турли саволларга жавоб беришни хоҳламагандим. Клуб эшигини қарсиллатиб ёпиб кетишни ўзимга эп кўрмайман, ўйлайманки, бу жамоа учун боримни берганимни барча яхши англайди.

«МЮ» мен учун шунчаки иш жойи эмасди. Жамоадаги фаолиятим давомида биздан кутилган натижани кўрсата олмаганимиз сабабли ўрнимни бўшатиб, четга ўтишимга тўғри келганди», - дейди «Манчестер Юнайтед» собиқ устози.

Эслатиб ўтамиз, Сульшер 2021 йил якунида Манчестер клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган, унинг ўрнига дастлаб Майкл Кэррик, кейин эса Ральф Рангник мавсум якунига қадар жамоани бошқарганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар