Жеррарднинг ёрдамчиси «Рейнжерс» бош мураббийи этиб тайинланди
Чоршанба, 30 Ноябр
1608
Фото: Getty Images

Майкл Бил «Рейнжерс» устозига айланди. 

42 ёшли мутахассис «Куинз Парк Рейнжерс» бош мураббийлигини тарк этди ва Шотландия клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. 

Шунингдек, «Рейнжерс»   мураббийлар штабига Нил Бэнфилд, Ҳарри Уотлинг ва Дэмиан Мэтью ҳам қўшилади.

Бил аввалроқ «Рейнжерс» ва «Астон Вилла» мураббийлар штабида Стивен Жеррарднинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

«Рейнжерс» Бил қўл остидаги биринчи расмий ўйинини 15 декабр куни «Ҳиберниан»га қарши ўтказади. 10 декабрь куни жамоа «Байер» билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Глазго клуби Шотландия чемпионатида 15-турдан сўнг 33 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Селтик»дан 9 очкога ортда қолмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар