ЖЧ-2022. Франция Тунисга мағлуб бўлди, Австралия Даниядан устун келиб 1/8 финалга йўлланма олди
Чоршанба, 30 Ноябр
5492
Фото: Getty images

ЖЧ-2022 D гуруҳи 3-тур учрашувлари якунланиб, Франция ва Австралия нимчоракфинал босқичига йўлланма олди.

Франция муддатдан аввал йўлланма масаласини ҳал қилиб қўйгани боис, «Education City Stadium»да кечган Тунисга қарши баҳсда Дидье Дешам деярли иккинчи таркибга ишонч билдирди. Учрашувнинг 58-дақиқасида тунисликлар етакчиси Ҳазри томонидан киритилган гол якунда Тунисга ғалаба келтирди – 1:0. 

Қайд этиш жоиз, Гризманнинг 90+8-дақиқадаги голи VAR орқали бекор қилинди.

«Al Janoub Stadium»даги параллель ўйинда эса Австралиянинг Даниядан устун келгани иккинчи йўлланмани океанияликларга олиб берди. Леккининг 60-дақиқадаги голи ОФК вакилиги Европа жамоаси устидан ғалабани тақдим этди – 1:0.

Шу тариқа, Франция (6 очко) ва Австралия (6 очко) гуруҳдан 1 ва 2-ўринни эгаллаб, 1/8 финалга йўлланма олишди. Тунис 3-ўрин, Дания эса сўнгги ўринга тушди. 

Франция нимчорак финалда С гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши, Австралия эса С гуруҳида 1-ўринни олган жамоа билан куч синашади.

ЖЧ-2022. D гуруҳи. 3-тур
Тунис – Франция 1:0

Гол: 1:0 – 58 Ҳазри.
Тунис – Дамен, Кешрида, Гандри, Мерья, Тальби, Маалуль, Схири, Лаидуни, Бен-Ромдан (Шалали, 74), Слиман (Абди, 83), Ҳазри (Жебали, 59).
Франция – Манданда, Дисаси, Варан (Салиба, 63), Конате, Камавинга, Верету (Рабьо, 63), Тчуамени, Фофана (Гризманн, 73), Гендузи (Дембеле, 79), Коман (Мбаппе, 63), Коло-Муани.
Огоҳлантиришлар: Кешрида (28).

Австралия – Дания 1:0 
Гол: 1:0 – 60 Лекки.
Австралия – Райан, Дегенек, Суттар, Роулз, Бехич, Муй, Ирвайн, Макгри (Райт, 74), Лекки, Дьюк (Макларен, 82), Гудвин (Баккус, 46).
Дания – Шмейхель, Кристенсен (Ба, 46), Кристенсен, Андерсен, Мэле (Корнелиус, 70), Эриксен, Хейбьерг, Йенсен (Дамсгор, 59), Линдстрем, Брэйтуэйт (Дольберг, 59), Ольсен (Сков, 69).
Огоҳлантиришлар: Бехич (4), Дегенек (57), Сков (75).

Ўхшаш янгиликлар