Пеле оғир аҳволда шифохонага ётқизилди 
Чоршанба, 30 Ноябр
5711
Фото: Getty images

Дунёнинг энг яхши футболчиси, бразилиялик Пеле турли хил шишлар ва юрак етишмовчилиги туфайли шифохонага ётқизилди. 

Бразилиялик собиқ футболчи Пеле 29 ноябр куни кутилмаганда Сан-Паулу шифохонасига ётқизилди. Унинг танасида кўплаб шиш ва юрак етишмовчилиги аниқланган. Футболчининг қизи унинг шифохонада эканини тасдиқлаган. 

Пеле ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар пайдо бўлгани туфайли бир неча ой давомида кимётерапия муолажасини олиб келаётган эди. Бироқ унинг фойдаси бўлмагани айтилмоқда. 30 ноябр куни Пеле яна тиббий кўрикдан ўтиши лозим. 

Пеле 82 ёшда. 2021 йил сентябр ойида у йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича операция қилинди. 2022 йилда эса учта хавфли ўсма ва сийдик йўллари инфекциясини даволаш учун икки марта шифохонага ётқизилган эди. 

Эдсон Арантес ду Насименту ёки «Пеле» уч марта (1958, 1962, 1970) жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчи, XX асрнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар