Неймар Камерунга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади
Чоршанба, 30 Ноябр
2406
Фото: Getty Images

Неймар ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи 1-турда Сербияга қарши ўйинда (2:0) жароҳат олганди. 

«ПСЖ» футболчиси жароҳат туфайли Швейцария (1:0) билан баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Бразилия миллий жамоаси шифокори Неймар Камерунга қарши ҳам ўйнамаслигини хабар қилди. Унга кўра, ҳужумчи тўпиғидан олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Шунингдек, унинг ҳарорати кўтарилган.

Камерун - Бразилия беллашуви 2 декабр куни бўлиб ўтади.  «Пентакампеонлар» муддатидан аввал 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар