Миллатлар Лигасининг финал босқичи мезбони маълум бўлди
Чоршанба, 30 Ноябр
5143
Фото: Getty Images

УЕФА Ижроия қўмитаси Миллатлар Лигасининг «тўртлик финали» Нидерландияда бўлиб ўтишини маълум қилди. 

Баҳслар икки шаҳарда: Роттердам ва Энсхедеда ўтказилади. 

Яримфинал ўйинлари 14 ва 15 июн кунларига, 3-ўрин учун ва финал баҳслари эса 18 июнга белгиланган. 

Турнирнинг финал босқичида Нидерландия, Хорватия, Италия ва Испания миллий жамоалари ўйнайди. Яримфиналга қуръа ташлаш маросими 2023 йил январ ойида Ньон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар