Мбаппе Мессини ортда қолдириб, «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингида 1-ўринга кўтарилди (топ-10)
Чоршанба, 30 Ноябр
6772
Фото: Getty Images

Килиан Мбаппе «Олтин тўп-2023» рейтингида 1-ўринга кўтарилди.

Goal талқинига кўра, «ПСЖ» ва Франция миллий жамоасининг 23 ёшли ҳужумчиси энг нуфузли индивидуал соврин учун курашда фаворитга айланди.

Аввалги рейтингда 2-ўринда бўлган Килиан Париж клубидаги жамоадоши, Аргентина сардори Лионель Мессини ортда қолдирди.

Топ-10 қуйидагича:
1. Килиан Мбаппе («ПСЖ»)
2. Лионель Месси («ПСЖ»)
3. Неймар («ПСЖ»)
4. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»)
5. Роберт Левандовски («Барселона»)
6. Винисиус Жуниор («Реал»)
7. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)
8. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»)
9. Хвича Кварацхелия («Наполи»)
10. Жамол Мусиала («Бавария»)

«Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби, «Реал»нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема 20-поғонадан ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар