Куртуа: «Каламуш» ким эканлигини билсак, бу унинг жамоадаги охирги куни бўлади»
Чоршанба, 30 Ноябр
22860
Фото: Getty Images

Тибо Куртуа Бельгия миллий жамоаси муаммолари ҳақида гапирди. 

«Ҳозир ҳеч ким хурсанд эмас, лекин биз сешанба куни ғалаба қозонамиз ва кейинги босқичга ўтамиз, деб ўйлайман. Бу футбол,   ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин боримизни берамиз. 

Кийиниш хонасида (Марокашга қарши ўйиндан сўнг, 0:2) мағлубиятдан жаҳлимиз чиқди, натижадан ҳафсаламиз пир бўлди. Мураббий ўйиндан сўнг биз билан суҳбатлашди. Ўйлайманки, ОАВ бу ҳолатни бўрттириб кўрсатди. Плей-офф босқичига йўлланма қўлга кирита оламиз. 

Жамоадаги можаролар ҳақидаги мақола ёлғон. Муаммо шундаки, одамлар доимо ҳамма нарсани ҳақиқатдек қабул қилишади. Биз бир жамоамиз. Кўп одамлар билан ишлаймиз, ким бундай гапларни айтишини билмаймиз. 

Ҳаммасини ҳақиқат деб қабул қилиш — хато. Мен бундай ҳикояларни кўрганман, лекин уларнинг барчаси — катта ёлғон. Буни ким айтганини қидиришимиз шарт эмас. Агар «каламуш»ни билиб қолсак, ким бўлишидан қатъи назар, бу унинг биз билан охирги куни бўлади. 

Бир жамоамиз, оиламиз. Ҳамма нарса жамоа ичида қолиши керак», — дея Куртуанинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар