Куртуа де Брйюненинг фикрига қўшилмайди: «Гап ёшда эмас. Ана «Реал»га қаранг»
Чоршанба, 30 Ноябр
7359
Фото: Getty Images

Тибо Куртуа Кевин де Брюйненинг фикрига қўшилмади. 

Аввалроқ «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бельгия миллий жамоасининг ЖЧ-2022даги эҳтимолий ғалабаси ҳақида гапирар экан: «Имконият йўқ, биз жуда қариб қолдик, жамоамизга кўпроқ аутсайдер сифатида қарайман», деганди. 

«Ёш муҳим эмас. «Реал»га қаранг. Модрич бор, Бензема... Жамоа сифатида ҳозир бироз бошқача ўйнаяпмиз. 

Муаммони ёшга боғлашдан осони йўқ. Бизда тажриба ва ёшлик яхши уйғунлашган», — деди бельгияликлар дарвозабони.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар