«АҚШ – бир, Эрон – нол! Ўйин тугади!». Жо Байден мамлакат миллий жамоасини Эрон устидан қозонилган муҳим ғалаба билан табриклади
Чоршанба, 30 Ноябр
2285
Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байдон Мичиган штатидаги расмий чиқишида ЖЧ-2022да мамлакат миллий жамоасининг Эронни мағлуб этганидан хабар топгач, барчани ғалаба билан қизғин қутлади.

«Ат-Тумама» стадионида 42 127 нафар томошабин қаршисида ўтган қарама-қаршиликда АҚШ Кристиан Пулишичнинг ягона голи эвазига Эронни мағлуб (1:0) этиб, 1/8 финалга йўлланма олди.

Мичиган штатидаги нутқини якунлаган Байденга АҚШнинг форслар устидан ғалабаси ҳақида хабар берилгач, у яна саҳнага қайтиб, микрафон орқали барчани табриклаган.

«АҚШ – бир, Эрон – нол! Ўйин тугади! АҚШ! АҚШ! Бу жуда ҳам муҳим ўйин эди, ўртоқлар! Улар буни уддалашди, Худо уларни ёрлақасин!», - дея катта қувонч билан эълон қилган президент Жо Байден.

Маълумот учун, АҚШ 1/8 финалда Нидерландия миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ўз тарихида илк марта Эрон устидан ғалаба қозонди. Бу жамоаларнинг ЖЧлари тарихидаги сўнгги ўйинида Эрон 1998 йил АҚШ устидан ғалабага (2:1) эришганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар