«Рома» клуби Япониядаги иккинчи ўртоқлик учрашувида «Йокоҳама Маринос»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда Моуриньо жамоаси 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан қутулиб қолди. Элдор Шомуродов 46-дақиқада Тэмми Абраҳам ўрнига захирадан майдонга тушди ва 90+2-дақиқада жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 3:3.
Ўртоқлик ўйини.
Йокоҳама Маринос (Япония) – Рома – 3:3
Голлар: Дуду 9, Свилар (ўз дар.) 45, Мацубара 59 – Дзаньола 69, Ибанес 84, Шомуродов 90+2.
Рома: Свилар, Смолинг, Кумбулла, Ибанес, Челик, Камара, Матич, Тахирович, Миссори, Абраҳам (Шомуродов, 46), Эль-Шаарави (Дзаньола, 46).