Икки карра «Олтин бутса» соҳиби, «Порту» тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди
Душанба, 28 Ноябр
10662
Фото: Getty Images

«Порту» клуби ва Португалия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Фернанду Гомеш 66 ёшида вафот этди.

«Порту» ўз тарихидаги энг буюк шахслардан бирини йўқотганидан қайғуда ва Фернанду Гомешнинг оила аъзолари, дўстлари ҳамда барча мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Гомеш узоқ вақт давомида ошқозон ости бези саратони билан курашиб келди ва октябр ойида инсультга учраб, касалхонага ётқизилганди.

Ҳужумчи «Порту»нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари бўлиб, клуб сафида 452 ўйинда 355та гол урган. У 6 марта Португалия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган ва икки марта — 1983 ва 1985 йилларда «Олтин бутса»ни қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар