«Челси» Нкунку учун 60 миллион евро тўлайди. Томонлар келишувга эришди
Душанба, 28 Ноябр
2684
Фото: Getty images

Лондоннинг «Челси» клуби Кристофер Нкунку учун қанча тўлаши маълум бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «РБ Лейпциг» клуби ва Франция миллий жамоасининг 25 ёшли форварди лондонликлар учун тиббий кўрикдан ўтишга улгурган. 

Қайд этилишича, Лондон клуби немис жамоасига Нкунку трансфери учун 60 миллион евро тўлайди. Шунингдек, натижаларга қараб турли бонуслар тўланади. Томонлар узоқ муддатли келишувга эришиб бўлган, футболчи 2023 йилнинг июнь ойидан расман Лондон клуби аъзосига айланади.

Маълумот учун, Кристофер Бундеслига жорий мавсумида 15 ўйинда 12та гол киритишга муваффақ бўлган. У жароҳати сабабли ЖЧ-2022дан четда қолди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар