Туркия 1-лигасидаги «Гўзтепа» — «Алтай» ўйини жанжалли воқеалар сабаб тўхтатилди
Якшанба, 27 Ноябр
2277
Getty images

Туркия 1-лигасидаги «Гўзтепа» — «Алтай» ўйинида мухлислар туфайли жанжаллар юзага келди.

Измир дербисида меҳмон жамоа ишқибозлари рақиб мухлислари ўтирган секторга пиротехника воситалари отишди. Натижада жиддий жароҳат олганлар бўлди. 

Тез ёрдам машиналари жабрланганларни олиш учун майдонга кирган пайтда эса мезбон жамоа мухлиси майдонга югуриб тушди ва бурчакдаги байроқча тахтаси билан «Алтай» дарвозабони Ўзан Эвримнинг бошига туширди.

Ушбу воқеалар сабаб беллашув 19-дақиқада тўхтатилди.

Ўхшаш янгиликлар