Скалони: «5 ҳимоячи ва 4 яримҳимоячи билан ўйнаган рақибга гол уриш қийин. Ҳаммасини Месси ҳал қилди»
Якшанба, 27 Ноябр
3160
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2022 2-туридан ўрин олган Мексикага (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қийин бўлишини билардик, Мексика одатдагидек ўйнамади. Уларнинг 5 ҳимоячи билан чиқишига шубҳа қилгандик. 

Биринчи бўлим на бизга, на рақибга омад келтирмади. Танаффусда ўзгаришлар қилдик ва яхшироқ ўйнай бошладик. Ва кейин нима бўлганини ўзингиз кўрдингиз: ўйин натижасини «ўнлик» ҳал қилди. Месси унинг ортида бутун жамоа турганини билади. 

Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда тажовузкор ўйнадик. Лекин 5 ҳимоячи ва 4 яримҳимоячими бор жамоага қарши ўйнаш қийин. 

Янв бир ўйин бор ва унга бошимизни баланд кўтарган ҳолда тушишимиз керак. Йўлимиздан боришда давом этишимиз керак.

Бу футболчиларнинг ўйинларини томоша қилиш жуда ёқимли. Аргентина либосида ўйнаш умуман бошқа нарса», — дея Скалонининг сўзларини келтиради Sport1.

Ўхшаш янгиликлар