Роналду Машариповнинг жамоадошига айланиши мумкин
Якшанба, 27 Ноябр
4617
Фото: Getty Images

Саудия Арабистони клуби Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи.

CБS Sports хабарига кўра, «Ан Наср» январь ойида португалияликни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бу борада унинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. 

Ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов ўйнайдиган клуб Криштиануга ҳар бир мавсумга 75 млн доллар маош бермоқчи ва футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоламоқчи.

Аввалроқ саудияликлар Роналдуга 2 йилга 242 млн евро бермоқчилиги хабар қилинганди.

Томонлар футболчининг якуний қарорини кутишмоқда. Агар Роналду трансферга рози бўлса, келишув узоқ давом этмайди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни 37 ёшли ҳужумчи «Манчестер Юнайтед» билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилганди.

Ўхшаш янгиликлар