Месси Марадонанинг рекордини такрорлади
Якшанба, 27 Ноябр
3737
Фото: Getty Images

Лионель Месси Аргентина миллий жамоаси рекордини такрорлади.

«ПСЖ» ҳужумчиси 2022 йилги жаҳон чемпионати 2-туридаги Мексика (2:0) билан баҳсда асосий таркибда майдонга тушди.

Бу — Мессининг жаҳон чемпионатидаги 21-ўйини. У бу борада рекордчи Диего Марадонага етиб олди.

Лео 2006 йилдан бери кетма-кет 5-мундиалда иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар