Мексика устози: «Саудияга камида 3та гол уришимиз керак»
Якшанба, 27 Ноябр
3443
Фото: Getty Images

Мексика миллий жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино ЖЧ-2022 2-туридан ўрин олган Аргентина (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи бўлимда сардорни (Андрес Гуардадо) йўқотиш биз учун оғир зарба бўлди, гарчи унинг ўрнига тушган Гути (Эрик Гутьеррес) яхши ўйнаган бўлса-да.

Имкониятларимиз бор экан, плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз. Саудия Арабистонига камида 3та гол уришимиз керак», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради ESPN. 

Мексика сўнгги тур олдидан гуруҳида 1 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. 3-турда жамоа Саудия Арабистони (3) билан ўйнайса, Аргентина (3) Польшага (4) қарши баҳс юритади.

Ўхшаш янгиликлар