Гари О'Нил — «Борнмут» бош мураббийи
Якшанба, 27 Ноябр
1827
Фото: Getty Images

Гари О'Нил «Борнмут» бош мураббийи этиб тайинланди.

Клуб 39 ёшли мутахассис билан шартнома имзолаганини маълум қилди. Битим «1,5+1» кўринишида.

О'Нил 2021 йил февраль ойида «Борнмут» мураббийлар штабига қўшилганди. 2022 йил августида Скотт Паркер ишдан бўшатилгач, у бош мураббий вазифасини бажарувчи лавозимни эгаллади. Унинг қўл остида жамоа 12та ўйин ўтказди.

15-турдан сўнг «Борнмут» 16 очко тўплаб, АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар