Дешам: «Етарлича баҳоланмайдиган кучли хамоа устидан ғалаба қозондик. Мукаммал натижа»
Якшанба, 27 Ноябр
2082
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2022 2-туридан ўрин олган Данияга (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинимизда жуда кўп қизиқарли ҳолатлар бўлди, аммо баъзи вазиятларда бироз омад етишмади. Лекин футболчиларни умуман олганда ўйин билан табрикламоқчиман.

Стандартдан тўп ўтказиб юбордик — бу борада данияликлар жуда кучли. Лекин биз ҳам уларга шундай муаммо туғдирдик.

Етарлича баҳоланмайдиган кучли жамоа устидан қозонилган ғалаба менга мантиқий туюлмоқда. Дания яхши жамоалардан бири эканлигини исботлади, бироқ биз мукаммал натижага эришдик ва икки ўйинда 6 очко олиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик.

Кейинги ўйингача 4 кун борлигини биламиз, бу бизни тинчлантиради. Тўплар нисбатини ҳисобга олсак, гуруҳда 1-ўринни эгаллаш учун ажойиб имкониятимиз бор.

Кучли гуруҳда плей-офф масаласини ҳал қилдик», — деди Дешам TF1 телеканалида.

Ўхшаш янгиликлар