Италия миллий жамоаси вингери Федерико Бернардески ЖЧ-2022 учун саралаш босқичидан норози.
Италияликлар кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишди. Жамоа бу сафарги мундиалга чиқиш йўлида плей-оффда Шимолий Македонияга мағлуб бўлди (0:1).
«Қатарда эмаслигимиз мени хафа қилади, чунки биз у ерда бўлишга лойиқмиз.
Қитъа турнирларининг 4та ғолиби жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўл олиши керак. Мен Европа чемпиониман ва ҳеч қачон жаҳон чемпионатида ўйнамаганман – бу бемаънилик», — деди «Торонто» футболчиси La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.