Кейн: «Ёмон натижа эмас. Биринчи ўйиндан кейин Англия йўлидан чиққан жамоани супуриб ташлайди, деб ўйлашганди»
Шанба, 26 Ноябр
2564
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси сардори Ҳарри Кейн ЖЧ-2022 2-туридан ўрин олган АҚШга (0:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Албатта, бу энг яхши ўйин эмас. Бизда тўп назорати яхши эди, аммо якуний натижага эриша олмадик. Қуруқ ўйин бизни гуруҳда ажойиб позицияга олиб чиқди.

Эрон билан ўйиндан фарқли равишда реализацияда оқсадик. 2-3та имконият бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик. Кучли жамоа билан ўйнадик, давом этамиз.

Рақиб яхши босим ўтказди ва қийинчилик туғдирди. Баъзида яхши тил топишиб кетамиз. Яхшироқ ўйнай олишимизни биламиз, жаҳон чемпионатида дуранг — яхши натижа, чунки ҳеч бир ўйин осон эмас.

Биринчи ўйинимиздан (Эрон, 6:2) кейин одамлар биз йўлимиздаги ҳаммани супуриб ташлашимизни айтишди, аммо ундай эмас. Яхши жамоа билан ўйнадик», — дея инглизлар сардорининг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар