Канадалик мухлис жаҳон чемпионати ўйинларига кириш бўйича дунё рекордини янгиламоқчи
Шанба, 26 Ноябр
8718
Фото: YouTube/Lee Kormish

Канаданинг Саскачеван шаҳрида яшовчи Ли Кормиш битта жаҳон чемпионатидаги ўйинларга кириш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобидаги кўрсаткични янгиламоқчи.

«Мени кузатиб боришингизни сўрайман ва саёҳатим давомида баъзиларингиз билан учрашишни интиқлик билан кутаман. Бу ажойиб ой бўлади. Жаҳон чемпионати бошланди. Буни ҳис қиляпсизми? Мен ҳис қиляпман. Мен тайёрман», - деди Кормиш ижтимоий тармоқдаги видеохабарида.

Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, жаҳон чемпионати ўйинларига кириш бўйича рекорд Тулани Нгкобога тегишли. У 2010 йилда Жанубий Африкада ўтган турнирнинг 31 та ўйинига киришга муваффақ бўлган. Кормиш Қатардаги жаҳон чемпионатида 41 та ўйинга кирмоқчи ва бу рекордни ўзининг YouTube канали ва ижтимоий тармоқларда муҳрламоқчи.

Муваффақиятга эришиш учун Кормиш жаҳон чемпионатининг 8 та стадионига бориши ва ўйинни томоша қилганини тасдиқлайдиган иккита гувоҳга эга бўлиши керак.

Қатардаги жаҳон чемпионати ихчамлиги туфайли мухлисларга кўплаб ўйинларни томоша қилиш имконини беради. Мамлакат стадионлари орасидаги энг узун масофа атиги 75 километрни ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар