ЖЧ-2022. Бразилия мундиални Сербия устидан қозонилган ғалаба билан бошлади
Жума, 25 Ноябр
6074
Getty images

Қатарда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 1-тур баҳслари якунига етди. 

Чемпионликка даъвогарлардан бири Брализия Ришарлисоннинг дубли эвазига Сербияни мағлубиятга учратди. Ҳужумчи биринчи голда дарвабондан қайтган тўпни очиқ дарвозага йўллаган бўлса, иккинчисида акробатик зарбаси билан супергол муаллифига айланди.

Гуруҳнинг биринчи ўйинида Швейцария Камерундан  минимал ҳисобда устун келганди.

2-тур 28 ноябда бўлиб ўтади — Бразилия Швейцария билан ўйинда плей-офф йўлланмаси соҳибини  аниқласа, Сербия ва Камерун ўзаро тўқнаш келишади.

ЖЧ-2022. 1-тур. G гуруҳи
Бразилия — Сербия 2:0

24 ноябр, «Лусайл»
Голлар: Ришарлисон (62, 73).
Бразилия – Алиссон, Данило, Силва, Маркиньос, Сандро, Каземиро, Пакета (Фред, 75), Неймар (Антони, 80), Ришарлисон (Жезус, 79), Рафинья (Мартинелли, 87), Винисиус (Родриго, 76). 
Сербия – Милинкович-Савич, Велькович, Миленкович, Павлович, Младенович (Влаҳович, 66), Гудель (Илич, 57), Милинкович-Савич, Лукич (Лазович, 66), Живкович (Радонич, 57), Тадич, Митрович (Максимович, 83).
Огоҳлантиришлар: Павлович (7), Гудель (49), Лукич (64).

Ўхшаш янгиликлар