«Рома» Япония клуби билан дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди
Жума, 25 Ноябр
6353
Фото: Getty images

Қатарда ЖЧ-2022 ўтаётгани сабабли юзага келган танаффусдан фойдаланган «Рома» клуби ҳозирда Японияда йиғин ўтказмоқда.

Жозе Моуриньо шогирдлари йиғин доирасидаги баҳсда Япониянинг «Нагоя Грампус» клубига қарши майдонга тушишди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Элдор 46-дақиқада Керубини ўрнига захирадан майдонга тушди.

Ўртоқлик ўйини. 25 ноябрь
Нагоя Грампус – Рома – 0:0

«Рома»: Свилар, Смоллинг, Кумбулла, Ибаньес, Тахирович, Матич, Бове, Миссори, Эль-Шаарави, Керубини (Шомуродов, 46), Абраҳам.

Маълумот учун, римликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 28 ноябрь куни «Йокоҳама Маринос»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар