Бобур Абдухолиқов Беларус Олий лигасида ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Жума, 25 Ноябр
1582

«Энергетик-БГУ» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Беларус Олий лигасининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистонлик форвард ноябрь ойида жамоаси сафида 3та голга муаллифлик қилиб, 60 очко билан жамоасининг турнирни 2-ўринда якунлашига катта ҳисса қўшди. 

Шу тариқа, «Энергетик-БГУ» кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Бобур Абдухолиқов эса 26та гол билан Беларус Олий лигасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар