Флик: «Индивидуал хатолар сабаб ютқаздик. Зюле эътиборли бўлиши керак»
Пайшанба, 24 Ноябр
4272
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ЖЧ-2022 1-туридан ўрин олган Япония (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Никлас Зюле эътиборлироқ бўлиши керак. У 2-3та қўшимча қадам ташлагани учун япониялик футболчи офсайдга тушмади ва гол урди. Бугун биз индивидуал хатолар учун товон тўладик.

Биринчи бўлимда кўплаб вазиятларни қўлдан бой бердик. Япония самарадорлик борасида бизни мағлуб этди. Бундай индивидуал хатолар содир бўлмаслиги керак эди. Япония ҳимоядан ҳужумга тез ўтишини билардик ва бугун улар буни яна уддалашди.

Ўзгаришлар ритмни бузди? Биз шунчаки янги энергия қўшмоқчи эдик. Мюллер анчадан бери ўйнамаганди, шунинг учун бу тўғри йўл эди», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Ўхшаш янгиликлар