Apple «Манчестер Юнайтед»ни 7 миллиард еврога сотиб олиши мумкин
Пайшанба, 24 Ноябр
4109
Фото: Getty Images

Apple компанияси «Манчестер Юнайтед» клубининг янги эгасига айланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Daily Star хабарига кўра, Глейзерлар оиласи Apple компаниясига жаҳоннинг энг йирик клубларидан бирини 6,7 миллиард еврога сотишга тайёрлигини маълум қилган. 

Қайд этилишича, жаҳоннинг энг қиммат ва бой брендларидан саналмиш Apple «Юнайтед» даражасидаги клубга эгалик қилиш тажрибаси йўқлигига қарамай, бош директор Тим Кук «МЮ»ни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Кукнинг режаларидан бири Манчестерда жаҳоннинг энг яхши стадионини барпо этиш.

Аввалроқ, Глейзерлар оиласи клуб «Манчестер Юнайтед»ни сотишга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди. Клуб мухлислари кўп йиллардан буён Глейзерлар оиласига нисбатан норозилик намойишлари ўтказиб келишмоқда. 
Бунгача «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олишга британиялик миллиардер сэр Жима Рэтклифф қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Amazon ва Facebook (Meta) каби йирик IT компаниялари ҳам клубни сотиб олиш учун муносиб харидорлар сифатида кўрилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар