Скалони: «Аргентина фаворит эди, аммо ЖЧда 1та гол ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин»
Чоршанба, 23 Ноябр
1695
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2022 1-туридаги Саудия Арабистони (1:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Ўрнимиздан туриб, давом этишдан бошқа чора йўқ. Аламли кун, лекин бошимизни кўтариб ишлашни давом эттиришимиз керак.

Ўйлайманки, биринчи бўлим бутунлай бизники бўлди, аммо 1та гол ҳаммасини ўзгартириши мумкин. Кейинроқ хотиржамлик билан рақиб голларини таҳлил қиламиз.

Саудия Арабистони 48 ва 53-дақиқаларда гол урди — улар ўйинни буришди, бу жисмоний сабаб билан боғлиқ эмас. Тиббий хулосани кутамиз, лекин футболчиларимизнинг аксарияти яхши.

Ўйиндан олдин фаворит ҳисобланардик, аммо жаҳон чемпионатида бундай ҳолатлар юз бериши мумкин. Ўйиннинг муваффақиятсиз бўлган жиҳатлари устида ишлашимиз керак», — дея Скалонининг сўзларини келтиради Аргентина миллий жамоаси расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар