Яримҳимоячи Френки де Йонг «Барселона»да кўпроқ ўйнаш истагини билдирди.
«Барселонада бахтлиман. Майдонга чиқиш ажойиб, бу ерда яшаш идеал.
Каталонияда имкон қадар узоқ вақт ўйнашни хоҳлайман. Шахсан мен бу ерда яна 8-10 йилни ўтказаман, деб умид қиламан», — деди нидерландиялик футболчи De Telegraaf билан суҳбатда.
Де Йонг 2019/20 йилги мавсумдан бери «Барса»да ўйнамоқда. У бу мавсумда Ла Лигада 13та ўйин ўтказиб, 2та гол урди.