«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду кетишга рози бўлмаса, уни ёшлар жамоасига тушириб юборади.
Тhe Telegraph хабарига кўра, манкунианликлар 37 ёшли ҳужумчининг клуб шартларига кўра кетишини исташмоқда. Агар португалиялик билан бу борада музокаралар олиб борилмаса, у U21 жамоаси билан машғулот ўтказишга мажбур бўлади.
Шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар Криштиану қолган 7 ойлик маошидан воз кечишга тайёрми ёки йўқлигига боғлиқ бўлади. Форвард клубда ҳафтасига 500 минг фунтга яқин маош олади.
Бош мураббий Эрик тен Ҳаг раҳбариятга ҳужумчи бошқа майдонга тушмаслигини билдирган. Катта эҳтимол билан Роналдудан ЖЧ-2022дан кейин клуб базасига қайтмаслик сўралади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўз интервьюсида клуб унга хиёнат қилгани ва тен Ҳагни ҳурмат қилмаслигини айтганди.