ЖЧ-2022 мукофот жамғармаси эълон қилинди, ғолиб 42 млн доллар олади
Шанба, 19 Ноябр
5841
Фото: Getty Images

ФИФА ҳисоботига кўра, Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 440 млн долларга тенг бўлади.

Жаҳон чемпиони бўлган миллий жамоага 42 млн доллар берилади. 4 йил олдин Россияда ўтказилган турнирда бу қиймат 38 млн долларга тенг эди.

Мукофот жамғармаси тақсимоти қуйидагича:

• ЖЧ-2022 ғолиби - $42 млн;

• 2-ўрин соҳиби - $30 млн;

• 3-ўрин соҳиби - $27 млн;

• 4-ўрин соҳиби - $25 млн;

• 5-8-ўринлар - $17 млн (жами $68 млн);

• 9-16-ўринлар - $13 млн (жами $104 млн);

• 17-32-ўринлар - $9 млн (жами $144 млн).

Бундан ташқари ФИФА футболчиларни миллий жамоаларга юборган клубларга 200 млн долларни тақсимлаб беради.

Жаҳон чемпионати 20 ноябр куни Қатарда бошланади ва 18 декабргача давом этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар