Гайя ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади, унинг ўрнига Испания миллий жамоасига Бальде чақирилди
Шанба, 19 Ноябр
2915
Фото: Getty Images

Испания миллий чап қанот ҳимоячиси Хосе Гайя жароҳат сабаб ЖЧ-2022да ўйнамайди.

27 ёшли футболчи Иорданияга (3:1) қарши ўртоқлик баҳсида жароҳат олиб, миллий жамоани тарк этди.

«Валенсия» футболчиси МРТ текширувидан ўтди, натижада унинг ўнг тўпиғи шикастлангани аниқланди.

Гайянинг ўрнига «Барселона»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Алекс Бальде чақирилди.

Бальде бу мавсумда Каталония клуби сафида Ла Лигада 12та ўйинда майдонга тушди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Испания ЖЧ-2022ни 23 ноябр куни Коста-Рикага қарши баҳс билан бошлайди.

 

Ўхшаш янгиликлар