«Барселона» бир клубдан ЖЧга борадиган футболчилар сони бўйича рекордчига айланди
Шанба, 19 Ноябр
5330
Фото: Getty Images

2022 йилги жаҳон чемпионатида «Барселона»дан рекорд миқдордаги футболчилар ўйнайди. 

«Барса»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Алекс Бальде испан жамоасида Хосе Гайянинг ўрнини эгаллаганидан сўнг, «кўк-анорранглилар»нинг турнирдаги вакили 8 жамоада 17 футболчига етди. Ҳеч қачон бир клубдан бунчалик кўп ўйинчи жаҳон чемпионатида қатнашмаган.

Дастлабки рўйхатда «Бавария» Қатардаги турнирда иштирок этадиган футболчилар сони бўйича 1-ўринда эди. Аммо мюнхенликлар ҳужумчиси Садио Мане жароҳат туфайли турнирни ўтказиб юборадиган бўлди, натижада Германия чемпиони таркибидан мундиалга борадиганлар 16 нафар қолди. 

Испания миллий жамоасида ҳозирда «Барса»нинг 8 футболчиси бор: Эрик Гарсия, Жорди Альба, Сержи Бускетс, Педри, Гави, Ферран Торрес, Ансу Фати ва Алекс Бальде. 

«Барса» футболчиларининг Испания миллий жамоасидаги сони бўйича рекорд кўрсаткич 1994 йили АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига тўғри келади — 9.

Ўхшаш янгиликлар