Лапорта: «Барса» - «МЮ» – Чемпионлар лигаси даражасидаги тўқнашув. Аслида ўйин жиҳатдан ЕЧЛ нимчоракфиналига лойиқ эдик»
Жума, 18 Ноябр
3035
Фото: Getty images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Барселона»нинг Европа лигасида плей-офф босқичидаги рақиби ҳақида фикрини билдирди.

«Барса»га кетма-кет иккинчи марта Европа лигаси плей-офф босқичида ўйнаш қандай таъсир қилади? Фикримча, қуръа вазиятни бироз юмшатди: «Барселона» - «Манчестер Юнайтед» баҳси – бу Чемпионлар лигаси даражасидаги ўйин. 

Умуман олганда, Европа лигасида анча кучли жамоалар йиғилган. Албатта, бу турнир ЕЧЛ эмас, аммо биз мусобақада спортча ғазабимизни кўрсатишимиз талаб этилади. Муҳими биз клубни инқирозли ҳолатдан олиб чиқдик ва вазият яхшиланиб бормоқда.

Аслида ўйин савиямиз жиҳатидан, биз ЕЧЛнинг нимчоракфинал босқичига чиқишга лойиқ эдик, аммо айрим ҳолатлар сабабли керакли очколарни йиға олмадик. Бор эътиборимиз Ла Лига ва бошқа биз иштирок этаётган турнирларга қаратилади», - дейди Лапорта клуб расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» - «МЮ» ўртасидаги дастлабки плей-офф ўтиш ўйини 16 февраль куни Каталонияда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар