ФИФА Қатардаги стадионларда спиртли ичимликлар савдосини тақиқлади
Жума, 18 Ноябр
2646
Фото: Tribuna.uz

ФИФА Қатардаги жаҳон чемпионати ўйинлари давомида стадионларда пиво сотилиши тақиқланганини расман тасдиқлади.

«Мезбон мамлакат ҳукумати билан ўтказилган музокаралардан кейин ФИФА спиртли ичимликлар савдосини фан-зона, мухлислар гавжум жойлар ва лицензия асосида фаолият юритадиган очиқ майдонларда ташкил этишга қарор қилинди. Стадионлардаги пиво сотиш нуқталари олиб ташланади. Бу тақиқ стадионлардаги алкоголсиз пиво сотувига таъсир қилмайди», - дейилади ФИФА хабарида.

Маълумот учун, Қатарда жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш қатъиян ман этилган. Фақат меҳмонхоналарда алкогол маҳсулотлари сотувига рухсат берилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар