«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду фидойилик ва профессионаллик борасида қандай футболчиларни ёқтириши ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Фақат «Манчестер Юнайтед»да кўрганларимни айтишим мумкин. Диогу Далот — ҳақиқий намуна. У — ёш, ақлли ва профессионал. Унинг футболда яхши фаолият кутаётганига шубҳам йўқ.
Яна бир неча йигитлар бор — Мартинес, Каземиро, гарчи у 30 ёшдан ошган бўлса-да. Умуман олганда, Далотни бу борада энг зўр деб айтган бўлардим», — деди Роналду Пирс Морганга берган интервьюсида.
23 ёшли Далот 2018 йилдан буён «МЮ»да тўп тепади ва 2020/2021 йилги мавсумни «Милан»да ижара асосида ўтказган. У Роналду билан бирга 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Португалия миллий жамоасида ўйнайди.