Роналду: «Мени танқид қилишларига сабаблардан бири — ҳасад»
Пайшанба, 17 Ноябр
3740
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду танқидларга муносабати ҳақида гапирди. 

«Роналдуни гапириш осон — ОАВ менинг биринчи саҳифада бўлишимни хоҳлайди. Бу ҳаётга ўрганиб қолганман. 37 ёшдаман, кўп нарсани тушундим ва ўргандим. Пастда ёки тепада бўлмаганингизда, сиз илгари кўрмаган нарсаларни кўришингиз мумкин. 

Ёмон лаҳзаларни қадрлайман, чунки улар ким сиз томонда эканлигини ва ким сизни кўпроқ танқид қила бошлаганини кўришга имкон беради, чунки мен буни кутгандим. Бундайлар муваффақиятли одамларни ёқтирмайди. 

Охирги 4-5 ойлар давомида матбуотда мени тез-тез танқид қила бошлашганини пайқадим. Ва баъзида нима учун бу содир бўлаётганини тушунмайман. Бу ҳатто Португалия матбуотига ҳам тегишли. Буни тушунмаяпман. 

Менимча, муаммонинг бир қисми — ҳасадда. Бу одамлар ўзларининг камчиликларини яширишни ва яхши томонларини кўрсатишни хоҳлашади. Лекин 21 йилдан бери футболни юқори савияда ўйнаб келаман, нима эканлигини биламан, бу мен учун муаммо эмас. 

Матбуотни ўқишни ёқтирмайман. Ҳаммаси ёлғон, ахлат. Эҳтимол ҳаммаси эмас, лекин аксарияти. Улар доимо ёлғон гапиради — мен ва оилам ҳақида. Нега негативликни яратишга ҳаракат қиладиган мақолаларни ўқишим керак? 

Мен учун фақат мени ёқтирганлар муҳим. Мени ёқтирмайдиганларга вақт сарфламайман. Бундай одамлар қизиқтирмайди», — деди Роналду Пирс Морганга берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар