Евро-2028 ва Евро-2032 мезбонлиги учун қайси давлатлар ариза топширгани маълум
Пайшанба, 17 Ноябр
7742
Фото: Getty Images

УЕФА 2028 ва 2032 йиллардаги Европа чемпионатлари мезбонлиги бўйича дастлабки аризаларни қабул қилди.

Кеча, 16 ноябр куни ҳужжатларни топширишнинг охирги куни эди. Аризалар 3та даъвогар томонидан юборилган.

Туркия турнирни 2028 ёки 2032 йилда ўтказишга даъвогарлик қилмоқда. Италия фақат 2032 йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилиш учун ариза топширган. Шунингдек, Буюк Британия ва Ирландия Евро-2028 мезбонлиги учун қўшма ариза берган.

Номзодлар якуний ҳужжатларни 2023 йил апрелигача топширишлари керак. Евро-2028 ва Евро-2032 ўйинлари ўтказиладиган давлатлар номи келаси йилнинг кузида эълон қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар