Левандовски 3 ўйинга, фаолиятини якунлаган Пике 4 ўйинга дисквалификация қилинди
Чоршанба, 16 Ноябр
9282
Фото: Getty images

Ла Лига доирасидаги «Осасуна» - «Барселона» (1:2) учрашувида майдондан четлатилган Роберт Левандовскига нисбатан чора кўрилди.

Ўйиннинг 30-дақиқасидаёқ икки марта сариқ карточка олиб, майдонни эрта тарк этган польшалик ҳужумчи трибуна ости йўлагида ҳакам шаънига қўпол ҳаракат қилган. 

Marca хабарига кўра, бугун ушбу ҳолат мусобақани ўтказиш қўмитасида кўриб чиқилиб, Левандовски уч ўйинга дисквалификация қилинган. Шу тариқа, у Ла Лига доирасидаги «Эспаньол», «Атлетико» ва «Бетис»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. 

Қайд этилишича, четлатиш учун битта ўйинга, ҳакамга нисбатан ҳурматсизлик учун 2та ўйинга четлатилган.

Бундан ташқари, «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике захира ўриндиғидан ҳакамга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатгани учун 4 ўйинга четлатилди. Испаниялик ҳимоячи яқинда фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар