ФИФА ЖЧ-2022 иштирокчи жамоаларининг таркибини расман тасдиқлади.
Шу тариқа, Қатардаги турнирда иштирок этадиган жамоалар ўз таркибларида бошқа ўзгартириш кирита олишмайди.
Жамоалар топширган ўйинчилар рўйхатига кўра, Германия миллий жамоаси аъзоси Юссуф Мукоко турнирнинг энг ёш ўйинчиси бўлади. У 2004 йилнинг 20 ноябрь куни таваллуд топган. ЖЧ-2022 стартида у 18 ёшга тўлади.
Бу борада иккинчи ўриндан Австралия миллий жамоаси форварди Куол Гаранг жой олган. У 2004 йилнинг 15 сентябрь санасида туғилган. Учинчи ўриндан «Барселона» ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Гави (2004 йил, 6 август) жой олди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 баҳсларига 20 ноябрь куни старт берилади.