«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серияда ой лауреати деб топилди.
А Серия расмий сайти хабарига кўра, спорт нашрлари директорларидан иборат ҳайъат аъзолари Аллегрини ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топган.
Маълумот учун, «Ювентус» ушбу ойда А Серияда ўтказилган 3 ўйинда 3та ғалабага эришди. «Интер» (2:0), «Верона» (1:0) ва «Лацио» (3:0) мағлуб этилди. Турин клуби турнир жадвалида очколари сонини 31тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди.