«Реал» ЖЧ-2022да Бенземага ўринбосар излайди
Душанба, 14 Ноябр
7747
Фото: Reuters

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти ва жамоа скаутлари Қатардаги жаҳон чемпионати давомида янги марказий ҳужумчи излашади.

Relevo хабарига кўра, «Реал» жамоа форварди Карим Бенземага ўринбосар излайди. Раҳбарият янги форварднинг келажакда 35 ёшли франциялик ҳужумчининг ўрнини эгаллашини кутмоқда. 

Қолаверса, мадридликлар 2023 йилнинг ёзида шартномаси ниҳоясига етадиган Эден Азар ва Мариано Диас билан хайрлашишни режалаштиргани боис, янги форвардга эҳтиёж сезилишини тахмин қилишмоқда.

Аввалроқ, клуб «Лейпциг» форварди Нкункуни таклиф этмоқчи эди, аммо у «Челси» билан деярли келишувга эришгач, бу вариантдан воз кечилгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар