«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос Испания миллий жамоасининг ЖЧ-2022га борадиган таркибидан ўрин олмагани ҳақида фикрини билдирди.
«Қатардаги жаҳон чемпионати – мен учун ҳам улкан орзу эди, буни амалга ошишини истагандим. Қатар-2022 – фаолиятимдаги 5-ЖЧ бўлиши мумкин эди, афсуски энди уни уйда томоша қиламан.
Турнирга бора олмаслигингни қабул қилиш қийин, аммо эртага қуёш яна чиқади ва ҳаёт давом этади. Мен ўзимдаги ҳеч нарсани ўзгартиришни истамасдим – менталитет, футболга чанқоқлик, жамоамга содиқлигимча қоламан. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Ҳали олдинда мақсад ва вазифалар кўп. Тез орада учрашамиз. Испания, олға!», - дея ёзади Рамос ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике Серхио Рамосдан ташқари, «МЮ» посбони Давид Де Хеани ҳам ЖЧ-2022га олиб бормайдиган бўлди.