Аллегри: «6 тур аввал жадвалда 3-ўринга чиқиб олишимизга ҳеч ким ишонмасди»
Душанба, 14 Ноябр
2674
Фото: Getty Images

«Ювентус» бош мураббийи Массимилано Аллегри А Серия 15-туридан ўрин олган «Лацио»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йигитлар яхши ўйнашди, айниқса, оғир ой фонида. «Лацио»га қарши баҳс осон кечмади, бироқ биз ўтиш ҳудудларини ёпишга ва сўнгги дақиқаларда уларга деярли имкон бермасликка муваффақ бўлдик. 

Бутун жамоа астойдил меҳнат қилмоқда. Шу боисдан ҳам бизда энг яхши ҳимоя бор («Юве» бу мавсумда чемпионатда 7та гол ўтказиб юборди). Жамоавий руҳ яхшиланди, бу ғалаба қозонишга ёрдам беради. 

Агар сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборган бўлсак, жаҳлим чиқади, шунинг учун дарвозамизни дахлсиз сақлаш яна бир қадамдир. 

Футбол ҳақиқатан ҳам оддий, сиз ўйинларда ғалаба қозонишингиз керак, буни қилишнинг турли усуллари мавжуд. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтишим мумкин. 

Биз анча орқада эдиа. 6 тур олдин жадвалда учинчи бўлишимизга ҳеч ким ишонмасди, демак, бу — олдинга қадам. Энди батареяларимизни тўлдиришимиз керак», — дея «Ювентус» бош мураббийининг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби А Серияда кетма-кет 6та ғалабага эришиб, 31 очко билан 3-ўринга чиқиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар