«Атлетико» бош мураббийи ҳужумчи Жоау Фелишни жамоада сақлаб қолиш истагини билдирди.
«Жоау — бизнинг энг сермаҳсул ўйинчиларимиздан бири, у Ла Лигада 3та гол урди. Унда мақсад бор.
Умид қиламанки, у биз билан қолади ва ўз даражасида ўйнашда давом этади, буни кўп марта исботлади. У бизга керак», — дейди Диего Симеоне Marca'га
Аввалроқ 23 ёшли португал етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун Мадрид клубини тарк этмоқчилиги хабар қилинганди.
Фелишни қишда «ПСЖ» ижарага олмоқчи. Шунингдек, унга «МЮ» ҳам қизиқиш билдирмоқда.