Энрике: «Дунёнинг энг яхши мураббийиман. Бунга ишонаман»
Шанба, 12 Ноябр
4052
Фото: Getty Images

Луис Энрике ўзини Испания миллий жамоасида ишлаш учун энг яхши вариант деб ҳисоблайди.

«Қандай қилиб ўзимга шубҳа қила оламан? Мен ер юзидаги энг яхши мураббийман. 

Ўйинчиларимни ишонтириш учун аввало ўзимга ишонишим керак.

Мендан яхшироқ мураббий йўқ. Бу ҳақиқат эмаслигини биламан, лекин ишонаман. Шубҳалар? Йўқ!» — деди Испания миллий жамоаси устози Reuters'га. 

Энрике «қизил фурия» билан Евро-2020да бронза, Миллатлар Лигасида кумуш медални қўлга киритган. «Барселона» бошқарувида эса ЕЧЛ, Ла Лига, Испания Кубоги ва Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар